Вторник, 14.05.2024
Ал-ислами
Меню сайта
раздел
Руский [8]
Узбекча [6]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 52
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2009 » Май » 3 » "Нурчилар" устидан ҳукм ўқилди
"Нурчилар" устидан ҳукм ўқилди
00:15

  "Нурчилар" устидан ҳукм ўқилди  

Сарвар Усмон
Нашр қилинди: 30 апрел, 2009 йил

Бухоро вилоят жиноий ишлар суди маҳаллий физик олим Икром Мерожов ва бошқа 8 киши устидан ҳукм чиқарди. Икром Мерожов 9 йилга, қолганлар 6 йилданга озодликдан маҳрум қилинди.

Бухоро суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Икром Мерожов диний-экстремистик гуруҳ тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди.  / 

Бу ҳақда Озодликка Мерожовнинг Новосибирскда яшайдиган акаси, Сибирь матлубот кооперацияси университети доценти Илҳом Мерожов хабар қилди.

Илҳом Мерожов: Бугун ҳукм чиқибди. Укам Икром Мерожовга тўққиз йил беришибди. Бошқаларга беш ярим-олти йилдан беришибди.
Озодлик: Бу ҳақда ким сизга хабар қилди?

Илҳом Мерожов: Мен уйга ота-онамга телефон қилган эдим.

Озодлик: Демак, ҳукм 29 апрел куни ўқилди-а?

- Шундай¸ деди Илҳом Мерожов.

Бухоро давлат университети ўқитувчиси, физика-математика фанлари номзоди Икром Мерожов ва у билан бирга судланган 8 киши 2008 йилнинг декабрида қўлга олинган эди.

Хабарларга қараганда, Мерожовнинг уйидан туркиялик ислом олими Бадиуззамон Саид Нурсийнинг қаламига мансуб "Рисолаи нур" китоби топилган.

Озодликдан маҳрум қилинганлар диний-экстремистик гуруҳ тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди.

Мерожов ва бошқалар гуруҳи кейинги ойларда нурчиликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган учинчи гуруҳдир.

Категория: Узбекча | Просмотров: 1520 | Добавил: AbuMuslim | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Май 2009  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024
    Сделать бесплатный сайт с uCoz