Обидхон қоридан болалар учун Ийдул-Фитр совғаси
Обидхон қори Нашр қилинди: 14 октябр,
2007 йил
Той болажонлар
Диллари оппоқ, Ой болажонлар! Кўзлари қувноқ, Той болажонлар!
Аллоҳим берган Асал қизларим! Исломдан менинг Асар-изларим!
Саҳарликларда Ухлаб бўлса ҳам, Кундузи бир-бир Улаб бўлса
ҳам,
Катталар билан Рўза тутдингиз. Ифторликларни Бирга кутдингиз.
Ҳайитда ҳам сиз Биз билан бўлинг! Бугун барчангиз Шодликка
тўлинг!
Байрам сизларга Муборак бўлсин! Ёшингиз юзу Ҳам чорак бўлсин!
Ўйнаб кулишсин Ҳамма болалар! Меҳмон бўлишсин Амма-холалар!
Акажонлари, Қани бир эринг – Ҳайитликларни Каттароқ беринг!
|