"Нурчилар" устидан ҳукм ўқилди
Сарвар Усмон Нашр қилинди: 30 апрел, 2009
йил
Бухоро вилоят жиноий ишлар суди маҳаллий физик олим Икром Мерожов ва
бошқа 8 киши устидан ҳукм чиқарди. Икром Мерожов 9 йилга, қолганлар 6 йилданга
озодликдан маҳрум қилинди.
![](/upload/iblock/682/ikrom%20merojov.jpg)
Бухоро суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Икром Мерожов
диний-экстремистик гуруҳ тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди. /
Бу ҳақда Озодликка Мерожовнинг Новосибирскда яшайдиган акаси, Сибирь матлубот
кооперацияси университети доценти Илҳом Мерожов хабар қилди.
Илҳом
Мерожов: Бугун ҳукм чиқибди. Укам Икром Мерожовга тўққиз йил беришибди.
Бошқаларга беш ярим-олти йилдан беришибди. Озодлик: Бу ҳақда ким сизга хабар
қилди?
Илҳом Мерожов: Мен уйга ота-онамга телефон қилган эдим.
Озодлик: Демак, ҳукм 29 апрел куни ўқилди-а?
- Шундай¸ деди Илҳом
Мерожов.
Бухоро давлат университети ўқитувчиси, физика-математика
фанлари номзоди Икром Мерожов ва у билан бирга судланган 8 киши 2008 йилнинг
декабрида қўлга олинган эди.
Хабарларга қараганда, Мерожовнинг уйидан
туркиялик ислом олими Бадиуззамон Саид Нурсийнинг қаламига мансуб "Рисолаи нур"
китоби топилган.
Озодликдан маҳрум қилинганлар диний-экстремистик гуруҳ
тузиш ва уни бошқаришда айбланаётган эди.
Мерожов ва бошқалар гуруҳи
кейинги ойларда нурчиликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган учинчи гуруҳдир.
|